
Shayboniylar davlati
Абдулқодир Мажид
- Kategoriya
- Tarix va Siyosat
- Til
- O'zbek
- Yozuvi
- Kirill
- ISBN
- 9789910938405
- Betlar soni
- 656
- Yili
- 2022
- Nashriyot
- Nasim Kutub
- Muqova
- Qattiq
Турк тарихининг маркази бўлган Мовароуннаҳр бугунги кунгача ўнлаб давлатларга мезбонлик қилган стратегик хусусиятга эга бўлган минтақа ҳисобланади. Мазкур хусусиятидан келиб чиқиб минтақанинг XVI асргача бўлган тарихига назар ташлайдиган бўлсак, ҳудудда ўзларининг бунёдкорлик ва меъморчилик фаолияти билан машҳур бўлган Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар ва Темурийлар, босқинчилик ва вайронагарчилик билан машҳур бўлган Қорахитойлар ва Мўғуллар каби давлатларнинг ҳукмронлик қилишганини кўришимиз мумкин. XVI асрдан бошлаб эса келиб чиқиши Чингизхонга бориб тақаладиган ва ўзбеклар деб таърифланган Шайбонийлар давлати минтақада ҳукмронлик қила бошлади. Шайбонийлар давлати Олтин Ўрда Жўжи улусининг ўзбек деб аталган турк-мўғул қабилаларидан баъзиларининг Жўжининг бешинчи ўғли Шибон наслидан бўлган Абулхайрхон бошчилигида XV асрнинг охирларида минтақага келиб, темурийлар ҳукмронлигига якун ясашлари билан пайдо бўлди ва Муҳаммад Шайбонийхон билан минтақанинг янги, ҳукмрон ва сиёсий кучига айланди. Натижада Шайбонийлар давлати бир асрга яқин вақт мобайнида Мовароуннаҳр, Хоразм, Фарғона ва унинг атрофидаги ҳудудларда ҳукмронлик қилди. Лекин шайбонийлар ҳукмронлик қилган даврда дунёда жиддий тарихий ўзгаришлар рўй бераётганди. Шайбонийлар Мовароуннаҳрда темурийлардан қолган меросга эгалик қилишди, лекин бу меросдан ўзлари хоҳлагандек фойдалана олишмади. Ички сиёсатда шайбоний султонлар ўртасидаги рақобат ва низолар, ташқи сиёсатда сафавийлар ва бобурийлар билан кескин сиёсий ва ҳарбий курашлар олиб боришди. Натижада минтақанинг парчаланишига тўсқинлик қилишолмади. Бу китоб ўқувчиларга шайбонийларнинг бир асрлик тарихини тақдим қилади.
Narxlarni solishtirish
Bu kitob uchun Book.uz, Qamar do'konlaridan 2 ta taklif topildi, narxi 168 000 so'mdan.
Qaysi do'konda qancha turishini, sizga eng yaqin filialni va yo'l xarajati bilan jami eng arzon variantni ko'rish uchun tizimga kiring. Parol kerak emas — Telegram orqali bir daqiqada.
Kirish va narxlarni ko'rish